ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИК 50 ФОИЗГА КАМАЙДИ
Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари 50 фоизга камайгани, нотинч оилалар билан ишлаш борасида натижали ишлар қилингани оқибатида нотинч оилалар сонининг камайишига эришилгани, ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган 42 нафар хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлангани, уларнинг бандлиги таъминлангани, 87 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, тадбиркорлик фаолиятига йўналтирилгани каби бир қатор ижобий ишлар санаб ўтилди. Шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди. Жумладан, туманда оилавий ажримлар ўтган йилга нисбатан 12 тага камайган бўлишига қарамасдан, ёш оилалар ажрими умумий ажримларнинг 37,5 фоизини ташкил қилаётгани кескин танқид остига олинди. Оилавий ажримлар сони ошган 3 маҳалла мутахассислари огоҳлантирилди, Фармон бўйича белгиланган вазифалар ижросини тўғри ташкил қилмаган, ҳужжатларини ижро интизоми қоидалари асосида юритмаган 1 маҳалла мутахассиси вазифасидан озод қилинди. Муҳокама йиғилиши якунида 2020 йил иш жараёнларида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга, оила ва никоҳ муносабатларидаги хаётий билимларини янада ошириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда туман прокурорининг ёрдамчиси М.Артиқов қатнашди ва сўзга чиқди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 766 марта