“Ёшлар дафтари” вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Улар томонидан  чекка ҳуддудлардаги маҳаллаларда сунъий қопламали спорт майдончаси қуриш, маънавий, маданий тадбирлар, танловлар ўтказиш, бунга мактаблардаги тўгараклар фаолларини жалб этиш, ҳудудларда инглиз тили, IT соҳасида қўшимча хоналар ташкил этиш, ер ажратиш, таълим кредити ва тадбиркорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш каби муаммо ва таклифлар билдирилди. 

  Бир қатор ёшларнинг муаммолари учрашув залининг ўзида ечим топди. Қолган  масалаларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, мулоқот давомида “Ёшлар дафтари” вакилларининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, уларга яратилаётган шароитлар хусусида Ёшлар агентлиги тумани бўлимининг ҳисоботи эшитилди. Дафтарда рўйхатда туриб, кўмак олган, ҳозирда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ёшлар сўзга чиқиб, имконият самараси ҳақида гапирди. Очиқ мулоқотда туман ҳокими Р.Жуманиязов, туман прокурори Ш.Ибраҳимов, туман ҳокимининг масъул ўринбосарлари иштирок этди.  


Февраль 18, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 237 марта