“Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилмоқда

Муҳтарам Президентимиз томонидан  халқимиз турмуш даражасини яхшилаш, аҳолининг ташаббускор, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши кучли бўлган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларга имконият ва имтиёзлар яратиш бўйича  қатор вазифалар белгилаб берди.

      Ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди  ва ижрога йўналтирилди.

Туманда аҳоли сони 88700 нафарни ташкил қилиб, шундан меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли 45768  нафарни, иқтисодий фаол аҳоли 36162  нафарни ташкил қилади.

Иқтисодий фаол аҳолидан32061 нафари иш билан банд бўлиб, меҳнат бозорига ҳар йили  2100 нафарга яқин ёшлар кириб келмоқда. 14333 нафар  фуқаро иқтисодиётнинг турли соҳаларида иш билан бандлиги таъминланган.   

     

Тумандаги 11192 нафар фуқаро ҳозирда  норасмий банд ҳисобланади.

 Янгибозор туманида 4101 нафар  ишсиз фуқаролар мавжуд бўлиб, шундан    2021 йил            1 апрел кунига  қадар Бандликка кўмаклашиш  марказига 1579 нафар  фуқаро мурожаат қилган. Улардан 144 нафари корхона ва ташкилотларга меҳнат шартномаси асосида ишга жойлаштирилган.

Мурожаат қилган фуқароларнинг 790  нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.

Уларнинг 90 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 103 нафар аёллар  касбини  ўзгартириш бўйича қайта ўқишга жалб қилинган. Мурожаат килган фукаролардан  41 нафарига  ишсизлик нафақаси тайинланган.

Янгибозор саноат касб-ҳунар коллежи биносида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги таркибида ташкил этилган  ўқув марказларига жорий йилда 190 нафар ўқиш истагида бўлган фуқаролар жалб қилинди. Шундан 52 нафар ўқув курсларини тугатган битирувчиларга сертификатлар топширилди. 20 нафари доимий иш ўрни билан таъминланди, 16 нафари ўз ўзини банд қилди.

Шу билан бигаликда Давлат хизматлари агентлигида ишсиз ёшларни, аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил қилинган. Ушбу курсларда бугунги кунга қадар 242 нафар ёшлар, 50 нафар аёллар ўқитилиб, уларга махсус сертификатлар топширилди.

Бугунги бўш иш ўринлар ярмаркасида 197 та корхона ва ташкилотлар 327 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари 620 та иш ўрни, пахта-ғалла йўналишидаги фермер хўжаликлари 1000 та иш ўрни билан иштирок этди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтари” да рўйхатда турган фуқароларга имтиёзли 14 фоизли кредитлар ажратилди.

Бугун ташкил қилинган бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам аҳолининг, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган.

Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, томорқадан унумли фойдаланиш, ҳунармандчиликни, уста-шогирд анъаналарини ривожлантиришга бугун эътибор жуда катта.

 Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 


Апрель 12, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 527 марта