"Долзарб 40 кунлик" тадбирларида Янгибозор туман тиббиёт ходимлари хам фаол иштирок этди

"Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида чор атрофни боғи бўстонга айлантириш доирасидаги "долзарб 40 кунлик" тадбирларида Янгибозорлик тиббиёт ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Улар ўз ҳудудларига манзарали ва мевали кўчатларни экиб, "Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида юртимизда ўтказилаётган"долзарб 40 кунлик" тадбирларига ўз ҳиссаларини қўшди.

— Олиб борилаётган бу эзгу ишлар юртимизнинг иқлим мўътадиллигини сақлашга, аҳолимизнинг саломатлигини яхшиланишига, халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади,—дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Мехрибон Ваисова — Шу билан ҳар бир эккан ниҳолимиз, келажакда катта дарахтга айланиб ҳудудимизга файз бағишлайди.

"Соғлом ҳаёт тарзи" каналидан олинди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Ноябрь 15, 2022 - Автор: Umida Nurmetova