“Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув ташаббуси”

Ушбу ташаббус маҳаллий бошқарув тизимида болаларнинг ҳуқуқлари, фикри ва эҳтиёжлари давлат сиёсати, дастурларнинг ажралмас қисми бўлган шаҳарларни яратишга ёрдам беради. Маҳаллий ҳокимликларнинг ўз фаолиятини болалар ва ёшларга мос тарзда режалаштиришини, ресурсларни тақсимлашини, назорат қилишини қўллаб-қувватлайди. Бугунги кунга қадар Ташаббусни амалга ошириш учун Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги 6 та шаҳар, хусусан, Янгибозор тумани ҳам танлаб олинди.

Шуларга асосан, айни дамда  “Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув ташаббуси” доирасида Янгибозор туманида дастлабки баҳолашни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўз ишини бошлади.   

 


Сентябрь 20, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 366 марта