“Бир нуроний ўн ёшга масъул”
Танловда туманнинг турли ҳудудларидан келган 8 нафар иштирокчи танлов шартлари бўйича ўзаро баҳслашди.
- Маҳалламиздаги ўзимга бириктирилган ёшларнинг бир нечтасига давлатдан кам фоизли кредит олиб, иссиқхона қуриши, паррандачиликни ривожлантириши, озиқ-овқат дўкони, новвойхона очиб, даромад қилиб, рўзғорига барака киритишига кўмаклашдим, - дейди олтинкўллик Р.Янгибоева.
Иштирокчилар ўз чиқишларида маҳалладаги ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ибратли ва хайрли ишлар тўғрисида айтиб берди.
Кўрик-танлов ғолиблари эълон қилинди. Мингбоғолон маҳалласидан Дилбар Артиқова 1-ўринга, Олтинкўл маҳалалсидан Робия Янгибоева 2-ўринга ва Наврўз маҳалласи вакили Оқила Эшчанова 3-ўринга сазовор бўлди. Ғолибларга пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек, бошқа иштирокчилар ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 690 марта