“Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар ва истиқболдаги режалар

Жорий йилнинг 1 мартидан Республикамизда “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади.

2022 йил баҳор мавсумида Янгибозор туман ҳудудида 838,0 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда 12,2 км суғориш тармоқлари қазилади, 2 та ер ости сув чиқариш қудуқлари қайта тикланади ва қазилади, экилган кўчатларни парваришлашга жамоатчилик асосида 30 нафар киши ишга қабул қилиниб, кўчат экилган ҳудудларга бириктирилади.

Бугун ўтказилган медиа-тур айнан ана шулар хусусида бўлди. Унда оммавий ахборот воситлари вакиллари ва блогерлар иштирок қилди.Тадбир давомида кўчат экилган ҳудудлар, яшил жамоат парклари кўрилди. яхши ниятлар билан медиа-тур иштирокчилари кўчатлар ўтказди. 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Март 29, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 591 марта