"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" тарғибот тадбирлари ўтказилди
Бугун Янгибозор туманидаги "Боғолон" қишлоғи"Катли" махалласида “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” мавзусида маҳалла аҳолиси,"темир дафтар"га киритилган аëллар ва ёшлар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.Тадбирда Урганч Давлат университети профессорлари ва Хоразм вилояти мусикали драма театрининг салист-вокалисти Шомурод Рахимов ва ёш хофизлардан Низомжон Ибодуллаев, Дилшодбек Искандаровлар иштирок этдилар.Бундан ташкари 31 мактаб укувчилари Узбекистон байрогига аталган шеьрларни укидилар.
1991-йил 18-ноябрда эса Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Давлат рамзлари ҳар бир xалқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар.. Хозир сизларнинг эътиборинггизга ўз ижодимдан “Ватан байроғи” шеърини ўқиб бермоқчиман;
Куч қудрат,озодлик тимсолидирсан,
Қучгансан шижоат,жасорат тоғин!
Ҳар қачон муқаддас,мўътабар атаб,
Кўзимга суртаман Ватан байроғин!
Юртимнинг тинчлигин англатгувчисан,
Баландроқ хилпираб,қуч само тоғин!
Аждодларим руҳи шод бугун,шукур,
Мангу асрагаймиз Ватан байроғин!
Мовий ранг-кенг само, обихаётдир,
Оқ ранг-тинчлик рамзи,гўзал бўстонни .
Яшил-дарак эрур янгиланишдан!
Қизил ранг-томирда аждодлар қони!
Фахру ифтихорим ўзингсан боқий,
Сен ила юксалар кўксимнинг тоғи!
Жаҳон аренаси ва минбарларда
Мангу хилпирайвер Ватан байроғи!
Ер юзида икки юздан ортиқ давлат ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради. Юртимиздаги байрам шодиёналарида кўрк бағишлаб турган байроғимиз ҳар биримизда шукроналик ҳисларини уйғотади.
Мамлакатимизда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир ёшлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Айниқса, турли спорт мусобақаларида ғолибликка эришган йигит-қизларимиз шарафига юрт байроғи баланд кўтарилмоқда. Ана шундай лаҳзаларда қалбларимизда Ватан туйғуси янада кучлироқ жўш уради, xалқимизнинг салоҳияти, келажагимизга ишонч янада мустаҳкамланади.
Давлатимиз байроғидаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги чуқур рамзий маънога эга. Ундаги мовий ранг - тириклик манбаи бўлган обиҳаётни, мусаффо осмонимизни, куч-қудратимизни, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни акс эттиради. Оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг - поклик, бегуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил – яшариш ва янгиланиш, навқиронлик ва шодумонлик рамзи, шунинг баробарида она табиатимиз тимсолидир. Қизил чизиқлар - томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони – ҳаётий қудрат ва давомийлик нишонасидир. Шунингдек, бунда Истиқлол, озодлик учун қон тўккан эрксевар ота-боболаримизнинг орзу-армонлари мужассам.
Байроғимиздаги ярим ой ва юлдузлар - тариxий қадриятларимиз, умрбоқий анъаналаримиз, маънавий куч-қудратимиз билан боғлиқ. Зеро, унда руҳиятимиз, ғурур ва ифтиxоримиз, Ватанимиз ва xалқимизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатимиз, келажакка ишончимиз мужассамдир.
Азиз юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. Мазкур 5 ташаббус кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Эндиликда ушбу тажрибани юртимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилинмокда.Айнан бизнинг вилоятимиз туманларининг барча маҳаллаларида ҳам ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳалла нуронийлари,”темир дафтар”га киритилган оилаларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар иштирокида “Янгича Ўзбекистон-янгича дунёқараш”мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.Бунинг натижасида эса халқимизнинг кўзларида умид ва қувонч учқунлари порламоқда! Аслида халқимиз бундай тадбирларни соғинишган эканлар улар жон дили билан биз ижодкорларни,санъаткорларни яхши кутиб олишмоқдалар.Бу тадбирларда Хоразм ёзувчилар уюшмаси аъзолари билан бир қаторда ёш,умидли шоир ва ёзувчиларимиз ҳам иштирок қилиб,ўзларининг она-ватанга бағишланган шеърларидан ўқиб халқни рухлантирмоқдалар! Шодлик улашмоқдалар!
Шоира Шодиябону Султонова,
Янгибозор тумани
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 803 марта