«Заковат интеллектуал клуби»

Ўтган ҳафтада бутун республикамиз бўйлаб ўтказилаётган «Ўқувчилар лигаси» ва «Талаба-ўқувчилар лигаси» кузги мавсуми якунланди. Якуний натижаларга кўра кучли 20 таликка кирган жамоалар «Заковат интеллектуал клуби» ННТ томонидан махсус СEРТИФИКАТлар билан тақдирланди.

Шу жумладан вилоятимиздан 4 та жамоа ўз лигаларида кучли 20 таликка кирди.
Улар орасида туманимиздаги 20-мактабнинг Шедевр жамоаси ҳам бор. Жамоани ушбу ғолиблик билан қутлаймиз.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Январь 26, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 215 марта