Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–857, 18.07.2023 й.) билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди
Шунга кўра, 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:
-барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);
-ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат
кўрсатиш маркази бошлиғи: Н.Нуржанов
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 333 марта