"Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар
Туман ҳокими Ў.Қурбанов, вилоят прокурори ўринбосари Ҳ.Явбасаров Гулистон маҳалласида бўлиб, "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Гулистон маҳалласи 1-сектор ҳудуди бўлиб, маҳалла йўлларига 500 м узунликда асфальт ётқизилди, 1,2 км узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қурилди, 4 км узунликда ички йўллар таъмирланди. Туман ҳокими маҳалладаги таъмирдан чиқарилаётган 10-сонли мактаб биноси, ички йўллар, шунингдек қатор объектларни кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Июль 24, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 740 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 740 марта