Расмий муносабат

Аниқланишича,  Янгибозор туман “Халқабод” ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссияси ва фуқаро М.Каримованинг ўртасидаги 23.08.2002 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан Янгибозор туман “Халқабод” ширкат хўжалига тегишли бўлган
3-бўлимида жойлашган умумий ер майдони 2944,87 кв. метр бўлган (собиқ) болалар лагери забори М.Каримовага сотилган ва 15.12.2002 йилдаги қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан мазкур бино М.Каримова томонидан қабул қилиб олинган. Шундан кейин мулк эгаси М.Каримованинг туман  ҳокими номига берган аризасига асосан унинг ўзига тегишли бўлган юқоридаги 2944,87 кв.метр нотурар ер майдони Янгибозор туман хокимининг 23.07.2011 йилдаги № 314-сонли қарори билан “Маҳалла гузари” қурилиш учун М.Каримованинг ўзига танлаб берилган.

Янгибозор тумани ҳокимининг 11.07.2015 йилдаги № 641- сонли қарори билан “Маҳалла гузари” қуриш учун танланган ер майдонида М.Каримова
томонидан 2 йил муддат давомида қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги сабабли Янгибозор туман ҳокимининг ер майдони танлаш тўғрисидаги 23.07.2011 йилдаги  № 314-сонли қарори бекор қилиниб, ер майдони туман захира ер майдони ҳисобига қайтарилган.

Янгибозор туман ҳокимининг 23.06.2020 йил №1286-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги
ПК-4602-сонли қарорига асосан фуқаро М.Каримовага тегишли бўлган юқоридаги 2944,87 кв. метр бўлган (собиқ) болалар лагери ер майдони Холмуратов Жабборберганга “Тозадўрман” маҳалла фуқаролар йиғини биносини қурганлиги учун “савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари” қуриш учун ажратиб берилган.

        Фуқаро М.Каримованинг Янгибозор туман маъмурий судига киргизган даъво аризасига асосан 2020 йил 08 октябрь куни маъмурий суднинг М.Каримованинг даъвосини қаноатлантириш ва туман ҳокимининг Ж.Холмуратовга ер майдони ажратиш тўғрисидаги 23.06.2020 йилдаги
№1286-сонли қарори ҳамда туман ҳокимининг 21.09.2018 йилдаги
№2735-сонли қарорини бекор қилиш ҳақидаги 2020 йил 12 август кунги
№ 1314-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 3-2211-001/569-сонли ҳал қилув қарори қабул қилган.

         Суд юқоридаги қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддаси 3-банди, яъни “фойдаланишдаги, ижрадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилгандан кейин амалга оширилади” деб қўйлганлигини, юқоридаги ер майдони М.Каримовадан белгиланган тартибда олиб қўйилмасдан ва бу юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб таомиллари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида манфаатдор томонларга  огоҳлантириш хатлари берилмасдан ҳамда бу ҳолатни тегишли тартибда муҳокама қилмасдан олиб қўйилганлигини асос қилган.

          Кейинчалик Янгибозор туман маъмурий суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорида кўрсатилган  камчиликлар бартараф қилииб, М.Каримовага ажратиб берилган юқоридаги ер майдондан фойдаланишда у Ер кодексининг талабларини бузганлиги сабабли ер майдони белгиланган тартибда олиб қўйилиши ҳақида огохлантирилиб ва ушбу ҳолат белгиланган тартибда муҳокама қилиниб, шундан кейин Янгибозор туман ҳокимининг 2020 йил
10 октябрдаги № 1616-сонли қарорига асосан юқоридаги ер майдонга М.Каримованинг эгалик қилиш ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги туман ҳокимининг 21.09.2018 йилдаги №2735-сонли қарори такроран бекор қилинган ва ер майдони туман ҳокимлиги захира ер майдонига ҳисобига қайтарилган.

    Туман ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги № 1616-сонли қарорига асосан захира ер майдони ҳисобига қайтарилган М.Каримовага тегишли бўлган юқоридаги 2944,87 кв. метр бўлган (собиқ) болалар лагери ер майдони Янгибозор туман хокимининг 24.04.2021 йилдаги № 884-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПК-4602-сонли қарорига асосан яна Ж.Холмуратовга “Тозадўрман” маҳалла фуқаролар йиғини биносини қурганлиги учун “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари” қуриш учун ажратиб берилган.

         Янгибозор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июль 19, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 656 марта