Янгибозор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак ижроси тўғрисида

 

         Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қиладики, Янгибозор туман маҳаллий бюджети харажатларининг 2020 йил 1-чорак белгиланган режаси
12995,8 млн.сўм бўлиб, даромадларнинг белгиланган контингент режаси
13061,7 млн.сўмни ва маҳаллий режаси 6913,1 млн.сўмни ва тартибга солучи бюджетлараро трансфертлар 4932,8 млн.сўмни ташкил этиб, айланма касса маблағи меъёри 535,0 млн.сўмни ташкил қилди.

Шундан:

  1. Даромадлар ижроси тўғрисида.

         Янгибозор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак аниқланган контингент режаси 9987,6 млн.сўм, маҳаллий режа кўрсаткичи
6546,0 млн.сўм бўлиб, 2020 йил 1 апрелъ ҳолатига 11161,8 млн.сўм контингент (1174,2 млн.сўмга кўп 111,8%), 7352,8 млн.сўм маҳаллий            (806,8 млн.сўмга кўп 112,0%) тушум амалга оширилиши таъминланди.

 

  1. Харажатлар ижроси тўғрисида.

Янгибозор туманининг 2020 йил 1-чорак маҳаллий бюджети харажатларининг тасдиқланган режаси жами 12995,8 млн.сўм, ўзгартиришлар билан аниқланган режаси 14274,2 млн.сўм бўлиб,
13404,4 млн.сўмга касса харажати қилинган ёки 93,4% га бажарилган.

         Жумладан:

         1-гурух харажатлари бўйича (Иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақалар) аниқланган режаси 8295,6 млн.сўм бўлиб, молиялаштириш 8195,7 млн.сўмга бажарилиши таъминланди.

         2-гурух харажатлари бўйича (Иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ажратмалари) аниқланган режаси 1775,8 млн.сўм бўлиб, молиялаштириш 1751,3 млн.сўмга бажарилиши таъминланди.

         4-гурух харажатлари аниқланган режаси 4202,8 млн.сўм бўлиб,
3457,1 млн.сўмга касса харажати қилинган ёки 82,3 % га бажарилиши таъминланган.

         2020 йил 1 январ ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари 1005,0 млн.сўмни ташкил қилди. Ушбу маблағлар Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши Қарорларига асосан қуйидагича тақсимланди. Халқ таълими тасарруфидаги 12-13-сон умумтаълим мактаблари йўлакчаларини таъмирлаш учун
114,7 млн.сўм, 16-сон умумтаълим мактаби иситиш тизимини таъмирлаш учун 76,5 млн.сўм, туман ҳокимлиги биносини таъмирлаш ва бошқа харажатларга 440,4 млн.сўм, Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказига мебел ва бошқа жихозлар сотиб олиш учун 73,8 млн.сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 августдаги №3917-сонли Қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” (www.openbudget.uz) ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган Ҳайват маҳалласида аҳоли томорқаларини мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида захкашларни қазиш ишлари учун 167,2 млн.сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги
Ф-5537-сонли “Коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига асосан  фавқулотда Коронавирис инфекциясига чалинганликда гумон қилинган беморлар аниқланганда ўтказилиши лозим бўлган эпидемияга қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш юзасидан тиббиёт ходимлари учун зарур бўлган қуйидаги бир марталак тиббий анжомлар, махсус шахсий химоя кийимлари, дезинфекцияловчи воситалар, беморларни даволаш учун дори-дармонлар билан таъминлаш харажатлари учун тиббиёт бирлашмасига
47,1 млн.сўм, туман санитария эпидемиология саломатлик марказига
35,3 млн.сўм маблағ ажратилди. 1-чорак давомида жами 1004,7 млн.сўм маблағ ушбу тадбирлар учун фармойишлар асосида сарфланди.

2020 йилга туман маҳаллий бюджетининг захира маблағлари
846 млн.сўм режалитирилган бўлиб, шундан 1-чоракда 239,7 млн.сўм.

Қуйидаги тадбирлар учун фармойишлар асосида сарфланди
218,2 млн.сўм сарфланди. 21-сон мактабгача таълим ташкилоти электр тизимини таъмирлаш учун 22,2 млн.сўм, Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус дастури ижросини таъминлаш юзасидан туман умумтаълим мактабларига мусиқа асбоблари ва спорт анжомлари сотиб олиш учун
84,9 млн.сўм, туман ҳокимлигига турли даражадаги умумдавлат аҳамиятига эга байрам тадбирлари ва бошқа харажатларга 93,0 млн.сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ва 2019 йил
7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туманда кам таъминланган оилаларга мевали ҳамда сабзавот кўчатлари сотиб олиш учун 30,0 млн.сўм ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти асослари” мавзусидаги тарқатма материаллари (брошюра, буклет, ва флаерлар) намунасини тайёрлаш, нашрдан чиқариш ва аҳоли ўртасида тарқатилишини ташкиллаштириш учун 4,5 млн.сўм маблағлар сарфланди.

 Ижтимоий нафақаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таьминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги ва 2017 йил 31 мартдаги “Корақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бериладиган бир марталик моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги” Қарори билан тасдиқланган Низоми асосида туманда 2020 йилнинг 1-чорагида бола парваришидаги оналардан 365 та ариза тушган бўлиб, 214 та оилага жами 725,7 млн.сўм ижтимоий нафақ пули тайинланиб тўланган ва қолган 151 та оиланинг аризаси белгиланган Низом меьёрларига тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинган.

         Вояга етмаган фарзандлари бор оилалардан 248 та ариза кўриб чиқилган бўлиб, шундан 125 та оилага жами 182,3 млн.сўм ижтимоий нафақа тайинланиб тўланган ва қолган 122 та оиланинг аризаси белгиланган Низом меьёрларига тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинган.

         Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам пули бўйича 75 та оиланинг аризаси кўриб чиқилган бўлиб, шундан 37 та оилага жами 80.2,0 млн.сўм моддий ёрдам пули тайинланиб тўланган ва қолган
38 оиланинг аризаси белгиланган Низом меьёрларига тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинган.

         Муҳтож оилаларга бериладиган бир марталик моддий ёрдам пули бўйича эса 139 та оиланинг аризаси кўриб чиқилган бўлиб, шундан 126 та оилага жами 71,1 млн.сўм бир марталик моддий ёрдам пули тайинланиб тўланган ва қолган 13 та оиланинг аризаси белгиланган Низом меьёрларига тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинган.

         Ижтимоий нафақаларнинг 2020 йил 1-чорак давомида меъёрий хуқуқий хужжатлар асосида тўғри тайинланиб тўланиши юзасидан ўтказилган текширишлар давомида 28 та МФЙ ларидан 7 тасида ўрганиш ўтказилиб, жами 10 та ҳолатда 12,1 млн.сўм ноқонуний тайинланиб тўлангани аниқланди. Шундан 9,3 млн.сўм маблағи маҳаллий бюджет ҳисобига қайтариб тўланиши таъминланди.

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Ноябрь 29, 2021 - Автор: