РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлардаги “Йўлларимиз аҳволини кўриб, йиғлагингиз келади”  номли видео хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, юқорида таъмирга муҳтож деб кўрсатилган йўл Боғолон қишлоғи “Боғолон” маҳалласидаги “Ижодкорлар” кўчаси бўлиб,  асфалът қопламали кўча ҳисобланади.  Фуқаролар томорқасини суғориш мақсадида ариқларни қазиб, тупроғини асфалът қоплама устига ташлаганлиги сабабли, қоплама юзаси тупроқ ва лой билан қопланиб қолган. Туман “Ободонлаштириш бошқармаси” аҳоли билан биргаликда асфалът қопламаси  устини тозалаш ишларини амалга оширишини билдиради.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Май 04, 2021 - Автор: Umida Nurmetova