Кексалар ҳафталиги доирасида 358 нафар 60 ёшдан ошган фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Уларнинг 179 нафарида турли касалликлар аниқланди ва соғломлаштирилиши режалаштирилди.

Тиббий кўрик натижасида кексаларнинг 112 нафарига амбулатор ва 60 нафарига стационар шароитда даволанишлари тавсия этилди. Кексаларнинг 7 нафари вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига бепул даволанишлари учун йўлланма берилди.

Ётоқ ҳолатидаги 6 нафар нуронийга уйига бориб тиббий кўрик ташкил этилди.

Уларнинг ҳар бирининг уй шароитида даволанишлари бўйича соғломлаштириш режаси тузилди. Даволаш-соғломлаштириш тадбирлари бошлаб юборилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Август 18, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 169 марта