Хоразм вилоят прокурорига бириктирилган Янгибозор тумани, Дўстлик маҳалласида ижтимоий-иқтисодий, коммунал сохада муаоммаларни ечиб топиш бўйича катор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, маҳалладаги ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, унда 50 дан ортиқ идора ва ташкилот ўзларининг бўш ўринлари билан қатнашишди ва шундан 11 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашиш учун, 6 нафарига касбга ўқитиш учун йўлланма ва 17 нафар фуқарога меҳнатга оид ҳуқуқлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, маҳалладаги кекса ёши улуғ фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.


Октябрь 11, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 119 марта