Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Янгибозор туманига ажратилган маблағларини сарфлаш тўғрисида

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши қайд қилади-ки,  Мамлакатимизда ижтимоий-ҳимояга мухтож хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурига мувофиқ маблағлар биринчи навбатда ўта мухтож оилаларга йўналтирилади.

Маблағларни харажат қилишда қуйидагиларга риоя этилади: хотин-қизлар учун доимий иш ўрни яратиш, уй-жойларини таъмирлаш, хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда уй-жойида муносиб шарт-шароитлар яратиш учун имконият яратиб бериш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 189-Ф-сонли фармойишида Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларини сарфлаш, тасарруф этиш Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ дедепутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар кенгашларининг қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 189-Ф-сонли ҳамда шу юзадан вилоят ҳокимининг 2020 йил 17 апрелдаги
110-Ф-сонли фармойишида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Янгибозор туманига
316 млн. сўм ажратилган.

Ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, тиббий хизмат ҳақини тўлаш, дори-дармон воситалари, коммунал тўловлардан бўлган қарздорликларни қоплаш, кийим-кечак харид қилиш ва бошқа ҳаражатлар учун тумандаги ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам пуллари пластик карточкага пул ўтказиш йўли орқали
1.0 млн. сўмгача тўлаб берилади.

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Янгибозор туманига ажратилган маблағларини сарфлаш тўғрисидага масала муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг
24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
    9 апрелдаги 189-Ф сонли ҳамда шу юзадан вилоят ҳокимининг 2020 йил
    17 апрелдаги 110-Ф-сонли фармойиши раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Тумандаги ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам пуллари пластик карточкага пул ўтказиш йўли орқали 1.0 млн. сўмгача иловадаги манзилли рўйхат асосида тўлаб берилсин.
  3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (У.Нурметова)га:

- ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.

  1. Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиясилари ҳамда туман ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Халметов зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати, сессия раиси:                                      Ж.Ўтамов 

 

 

 


Июнь 11, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 577 марта