Ёшлар ишлари агентлиги биносида мутлақо янги кўринишда, замонавий қиёфага эга бўлган кутубхона ташкил этилди

Қисқа даврда ёшларнинг севимли масканига айланиб улгурган кутубхонада 5000 дан ортиқ бадиий, илмий, тарихий, жаҳон адабиётининг йирик дурдона асарлари мавжуд.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган ёшлар учун инклюзив таълим маркази фаолиятини бошлади.
Бу ерда уларнинг китоб ўқишлари, билим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Очилиш тадбирида туман ҳокими Руслан Жуманиязов, сектор раҳбарлари, ёшлар, меҳнат фахрийлари иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Август 30, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 204 марта