Бугун туман ҳокими Руслан Жуманиязов ва сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди.

Ўтган  мулоқотлар давомида туман ҳокими томонидан уларнинг ўқиш ва меҳнат фаолиятларини давом эттиришлари, тадбиркорлик билан шуғулланиш, қобилиятларини юзага чиқариш учун  амалий ёрдам бериш чора- тадбирлари белгиланган эди ва бу борада ишлар олиб борилмоқда.

 


Учрашув давомида уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйиш мақсадида бир гуруҳ ёшларга компьютер жамланмалари, тикувчилик машиналари, пайвандлаш ускуналари ва бошқа зарурий жиҳозлар топширилди.

Бу борада ишлар давом этмоқда.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Сентябрь 21, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 165 марта