Янгибозор туманида "Lora tex Yangibozor" МЧЖ томонидан ташкил қилинди “Тикувчилик комплекси”да медиа-тур ўтказилди.

Унда туман ҳокими Руслан Жуманиязов, ёшлар, ёш тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари  иштирок қилди.

 

Байрам олди ишга туширилган корхона 250 та ишчи ўринга эга бўлиб, бугунги кунда 100 нафар маҳалладаги хотин-қизларни иш билан таъминлади.

Корхона раҳбари медиа-тур иштирокчиларига ушбу корхонанинг иш фаолияти ва келажакдаги режалари тўғрисида сўз юритди.


Декабрь 21, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 101 марта