Янгибозор туманида “Армия-ҳаёт мактаби” шиори остида ёшлар тадбири бўлиб ўтди.

Ёш авлод қалбида ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириб, ҳалқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирда Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тинч, осуда, тўкин ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидланди.

Замонавий техника ва қурол-аслаҳалар мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини ишончли ҳимоя қилишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди. Тадбирнинг аҳамияти ва моҳияти ҳақида фикр алмашилди.

Байрамона рухда ўтган тадбирда тинчлигимиз посбонларининг кўргазмали жанговар чиқишлари ва ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга бир олам қувонч, завқу-шавқ улашди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Февраль 05, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 245 марта