Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязов тумандаги қатор ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, иситиш тизимларининг иш ҳолати билан танишди.

Хусусан, Паҳлавон Махмуд маҳалласида бўлиб, маҳалладаги 6-сон умумтаълим мактаби, Оилавий шифокорлик пунктида иситиш тизимини шунингдек, бинолар ичкарисидаги ҳароратнинг белгиланган меёрлар даражасида эканлигини кўздан кечирди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, хонадонлардаги иссиқлик ҳолати, электр ва ичимлик суви тизимининг барқарорлигини ўрганди.

 

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

 


Декабрь 13, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 57 марта