Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязов Манғитлар маҳалласидан чет элга ишлаш учун кетган фуқаролар билан telegram ижтимоий тармоғи орқали суҳбатлашди

Бугунги кунда маҳаллада 253 нафар миграциядаги фуқаролар бор.  Учрашувда иштирок қилган 71 нафар миграциядаги фуқаро туман ҳокимига мавжуд  муаммолари юзасидан мурожаат қилдилар. Хусусан, иш бандлиги, ер масалалари, уй-жой билан таъминлаш каби қатор мурожаатлар масъулларга ўрганиш учун йўналтирилди.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан чет элга ишлаш учун кетган фуқароларнинг тармоқда алоҳида гуруҳларини шакллантириш, улар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, суҳбатлашиб бориш, муаммоларини ўрганиб, ижобий ечим топиш юзасидан топшириқлар берилди.

Бу каби учрашувлар давом қилади.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Август 31, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 181 марта