12-сон мактаб биносида «Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар» мавзусида семинар ташкил этилди

Семинарда тумандаги 34 та умумтаълим мактабларининг директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, психологлар ва чақирувга қадар бошланғич таълим раҳбарлари иштирок этди.

«Ўқувчи-ёшлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш», “Умумтаълим мактабларининг янги таҳрирдаги «Одоб-ахлоқ қоидалари» каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Иштирокчилар тадбирда фаол қатнашиб, мавзулар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиришди.


Август 22, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 181 марта