1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туман ҳокими Руслан Жуманиязов таълим тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб, ёш авлод таълим-тарбиясига ҳисса қўшган устозлар хонадонида бўлди.

40 йилга яқин таълим даргоҳида ёшларга сабоқ бердим, –дейди фахрий устоз Нормат Яхшимуратов. – Бугунги кунда фахрий ўқитувчиларга бўлган эътибор ҳеч қайси юртда йўқ. Узоқ йиллик меҳнатим давомида кўплаб шогирдлар тайёрладим. Ҳозирги ёшларга ҳавасим келади. Илм олиш учун барча шароит мавжуд. Яратганга шукр, бугун дориломон кунлар келиб, ўқувчилар бутунлай янгиланган, энг илғор, инновацион дастурлар асосида ўқитиляпти.

Ўз устида ишлайдиган, меҳр билан сабоқ бераётган ўқитувчи бугун 10 миллион сўмдан ошириб маош олмоқда. Ўқувчи ҳам, ўқитувчи ҳам фақат ўқиши, билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, устозлари эса уларга сабоқ бериши талаб этилаётгани, эртанги кунимизнинг порлоқ эканидан ёрқин далолатдир.

3

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 01, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 212 марта