"Ёш оила қурувчилар марказининг" навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Машарипова, психолог М.Каримова, акушер – гинеколог Г.Бобожанова, бош имом хатиб Х. Адамбоев ёш оила қурувчи келин-куёвларга оила психологияси, қариндошлар ўртасида никоҳнинг салбий оқибатлари, репродуктив саломатлик, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оила бюджети ва иқтисоди,оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, диний-маърифий ва маънавий-аҳлоқий тарбия мавзуларида қизиқарли машғулотлар олиб борилди.  Марказда ўқитилган келин -куёвларга  сертификатлар берилди.

 


Февраль 07, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 465 марта