Ямғуров Бекпўлот Маратович

2023 йил 09 январьдан:

Янгибозор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи

 

Туғилган йили:                                           Туғилган жойи:

30.10.1966                                                     Хоразм вилояти, Боғот тумани

Миллати:                                                     Партиявийлиги:

ўзбек                                                             Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси

Маълумоти:                                                 Тамомлаган:

олий                                                              1992 й.Тошкент давлат Иқтисодиёт университети (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислиги:        иқтисодчи

Илмий даражаси:                                        Илмий унвони:

йўқ                                                                йўқ

Қайси чет тилларини билади:                    Ҳарбий (махсус) унвони:

рус тили                                                         йўқ

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим)

йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1983-1984 йй. - Боғот туманидаги Огахий номли жамоа хўжалиги аъзоси.

1984-1986 йй. - Ҳарбий хизматда.

1986-1991 йй. - Тошкент давлат Иқтисодиёт университети талабаси.

1991-1992 йй. - Боғот туманидаги Огахий номли жамоа хўжалиги ҳисобчиси.

1992-1995 йй. - Боғот туман Давлат солиқ инспекцияси бош инспектори.

1995-2001 йй. - Боғот тумани ҳокимлиги назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари.

2001-2003 йй. - Боғот тумани ҳокимлиги бош мутахассиси, девони мудири.

2003-2004 йй. - Деҳқон ва фермерлар уюшмаси Боғот туман вакиллиги директори.

2004-2006 йй. - Боғот туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи.

2006-2011 йй. - "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акционерлик жамияти Боғот туман филиали мудири.

2011-2014 йй  - Боғот туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи.

2014-2017 йй. - Боғот тумани Огохий сув истеъмолчилари уюшмаси раиси.

2017-2018 йй. - Хазарасп тумани қишлоқ ва сув  хўжалиги  бўлими бошлиғи.

2018-2019 йй. - Хазарасп тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.

2020-2022 йй. - Боғот тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи.

2022-2023 йй. - Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Боғот тумани кенгаши раиси.

2023 й. - х.в.  -  Янгибозор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфра тузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

 


Февраль 10, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 532 марта