Туман ҳокими Ўктам Қурбанов уруш қатнашчиси Абдулла ота Ахмедов хонадонида бўлди.

Туман ҳокими Ўктам Қурбанов уруш қатнашчиси Абдулла ота Ахмедов хонадонида бўлди.


Учрашув давомида отахон ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб берди.
Ватанимиз тинчлигини, осойишталигини тилаб, энди ҳеч қачон уруш бўлмасин, дея дуо қилди.

II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди.


Иккинчи жахон уруши дахшатларининг гувоҳи бўлган кишилар тобора камайиб бормоқда. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати беқиёсдир.
Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, балки бутун авлодлар хотирасидан ҳали хамон ўчгани йўқ.

 

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Май 02, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 642 марта