Қишлоқ қурилиш инвест” Хоразм вилояти филиалига ер майдони ажратиш ҳақида

    2021 йил “15” март     № 501                    Yangibozor tumani

 

Янгибозор тумани “Ифтихор” маҳалласи ҳудудидан “Қишлоқ қурилиш инвест” Хоразм вилояти филиалига 2021 йилда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида кўп қаватли турар-жой бинолари ва электр, газ, сув, йўл, локал оқава сув тозалаш иншоотлари қуриш учун лойиха-смета ҳужжатлари тайёрлатишга ер майдони ажратиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Қишлоқлар ва шаҳарларда янги тизим асосида уй-жойларни қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва 2021 йилдаги устивор вазифалар”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Қишлоқ қурилиш инвест" Хоразм филиалининг туман ҳокими номига киритган 05.03.2021 йилдаги
№9-173-сонли хатини, туман ҳокимлиги хузуридаги “Ер участкалари бериш (реализация килиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияси”нинг "Ифтихор” маҳалласи ҳудудидан “Қишлоқ қурилиш инвест” Хоразм вилояти филиалига 2021 йилда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида кўп қаватли турар-жой бинолари ва электр, газ, сув, йўл, локал оқава сув тозалаш иншоотларининг қурилиши учун лойиха-смета хужжатлари тайёрлатишга ер майлони ажратиб бериш тўғрисидаги далолатномасини, йиғилиш баёни ва хулосасини ҳамда тақдим қилинган бошқа хужжатларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига асосланиб,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг “Қишлоқ қурилиш инвест” Хоразм вилояти филиалига 2021 йилда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида кўп қаватли турар-жой бинолари ва электр, газ, сув, йўл, локал оқава сув тозалаш иншоотлари қуриш тўғрисидаги далолатномаси, йиғилиш баёни ва хулосаси маъқуллансин.

 

  1. “Қишлоқ қурилиш инвест” Хоразм вилояти филиалига, Янгибозор тумани “Ифтихор” маҳалласи ҳудудида 2021 йилда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида кўп қаватли турар-жой бинолари ва электр, газ, сув, йўл қурилиши учун қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 486қ-контуридаги давлат захира ер фонди ҳисобида бўлган жами 0,6 га. (6000,0 кв.м) ҳамда локал оқава тозалаш иншооти қурилишига 0,06 гектар (600,0 кв.м) жами 0,66 гектар (6600,0 кв.м) қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган (бошқа ерлар) ер майдони ажратилсин.

3.“Қишлоқ қурилиш инвест” Хоразм вилояти филиалига:

вилоят қурилиш бош бошқармасидан АРТ-I, АРТ-II ларни ишлатиб олиш ва қурилиш лойиха-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- қурилиш лойиха-смета ҳужжатларини тайёрлатишда тегишли корхона ва ташкилотларнинг хулосаларини олиш вазифаси юклатилсин.

  1. Мазкур қарор АРТ-I, АРТ-II ва қурилиш лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш учун асос бўлиб, қурилиш ишлари бошлаш учун асос бўла олмаслиги тўғрисида огохлантирилсин.
  2. Ушбу қарор топиширқлари бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в.в/б Н.Мадаминов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

    Янгибозор тумани ҳокими                                      Ў. Курбанов

 


Март 15, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 595 марта