Янгибозор туманида масъул раҳбарлар чет элга ишлаш учун кетган янгибозорлик ёшлар билан telegram ижтимоий тармоғи орқали суҳбатлашди.

Мулоқотда иштирок қилган ёшлар туман ҳокимига мавжуд  муаммолари юзасидан мурожаат қилдилар. Хусусан, иш бандлиги, ер масалалари, кредит ажратиш, уй-жой билан таъминлаш каби қатор мурожаатлар масъулларга ўрганиш учун йўналтирилди.

Шунингдек, туман ҳокими томонидан чет элга ишлаш учун кетган фуқаролар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, суҳбатлашиб бориш, муаммоларини ўрганиб, ижобий ечим топиш юзасидан топшириқлар берилди.

Бу каби учрашувлар давом қилади.


Июль 17, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 236 марта