Янгибозор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак бажарилиши тўғрисида

 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОРИ

 
   

 

 

8 май 2020 йил

8-50-сон

Янгибозор шаҳарчаси

Янгибозор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил
1-чорак бажарилиши тўғрисида

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қиладики, Янгибозор туман маҳаллий бюджети ҳаражатларининг 2020 йил 1-чорак белгиланган режаси 12995,8 млн.сўм бўлиб, даромадларнинг белгиланган контингент режаси 13061,7 млн.сўмни ва маҳаллий режаси 6913,1 млн.сўмни ва тартибга солучи бюджетлараро трансфертлар
4932,8 млн.сўмни ташкил этиб, айланма касса маблағи меъёри 535,0 млн.сўмни ташкил қилди.

Янгибозор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак аниқланган контингент режаси 9987,7 млн.сўм, маҳаллий режа кўрсаткичи 6546,0 млн.сўм бўлиб, 2020 йил 1 апрелъ ҳолатига 11161,8 млн.сўм контингент (1174,2 млн.сўмга кўп 111,8%), 7352,8 млн.сўм маҳаллий (806,8 млн.сўмга кўп 112,0%) тушум амалга оширилиши таъминланди.

2020 йил 1-чорак маҳаллий бюджети ҳаражатларининг тасдиқланган режаси жами 12995,8 млн.сўм, ўзгартиришлар билан аниқланган режаси 14274,2 млн.сўм бўлиб, 13404,4 млн.сўмга касса ҳаражати қилинган ёки 93,4% га бажарилган.

Жумладан:

1-гурух ҳаражатлари бўйича (Иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақалар) аниқланган режаси 8295,6 млн.сўм бўлиб, молиялаштириш 8195,7 млн.сўмга бажарилиши таъминланган.

2-гурух ҳаражатлари бўйича (Иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ажратмалари) аниқланган режаси 1775,8 млн.сўм бўлиб, молиялаштириш
1751,3 млн.сўмга бажарилиши таъминланди.

4-гурух ҳаражатлари аниқланган режаси 4202,8 млн.сўм бўлиб,
3457,1 млн.сўмга касса ҳаражати қилинган ёки 82,3 % га бажарилиши таъминланган.

2020 йил 1 январ ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари 1005,0 млн.сўмни ташкил қилди. Ушбу маблағлар Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши Қарорларига асосан қуйидагича тақсимланди. Халқ таълими тасарруфидаги 12-13-сон умумтаълим мактаблари йўлакчаларини таъмирлаш учун 114,7 млн.сўм, 16-сон умумтаълим мактаби иситиш тизимини таъмирлаш учун 76,5 млн.сўм, туман ҳокимлиги биносини таъмирлаш ва бошқа ҳаражатларга 440,4 млн.сўм, Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказига мебел ва бошқа жихозлар сотиб олиш учун 73,8 млн.сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги №3917-сонли Қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” (www.openbudget.uz) ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган Ҳайват маҳалласида аҳоли томорқаларини мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида захкашларни қазиш ишлари учун 167,2 млн.сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сонли “Коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига асосан, фавқулотда Коронавирис инфекциясига чалинганликда гумон қилинган беморлар аниқланганда ўтказилиши лозим бўлган эпидемияга қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш юзасидан тиббиёт ходимлари учун зарур бўлган қуйидаги бир марталак тиббий анжомлар, махсус шахсий химоя кийимлари, дезинфекцияловчи воситалар, беморларни даволаш учун дори-дармонлар билан таъминлаш ҳаражатлари учун тиббиёт бирлашмасига 47,1 млн.сўм, туман санитария эпидемиология саломатлик марказига 35,3 млн.сўм маблағ ажратилди. 1-чорак давомида жами 1004,7 млн.сўм маблағ ушбу тадбирлар учун фармойишлар асосида сарфланди.

2020 йилга туман маҳаллий бюджетининг захира маблағлари 846 млн.сўм режалитирилган бўлиб, шундан 1-чоракда 239,7 млн.сўм.

Қуйидаги тадбирлар учун фармойишлар асосида 218,2 млн.сўм сарфланди.
21-сон мактабгача таълим ташкилоти электр тизимини таъмирлаш учун
22,2 млн.сўм, Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус дастури ижросини таъминлаш юзасидан туман умумтаълим мактабларига мусиқа асбоблари ва спорт анжомлари сотиб олиш учун 84,9 млн.сўм, туман ҳокимлигига турли даражадаги умумдавлат аҳамиятига эга байрам тадбирлари ва бошқа ҳаражатларга 93,0 млн.сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ва 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туманда кам таъминланган оилаларга мевали ҳамда сабзавот кўчатлари сотиб олиш учун 30,0 млн.сўм ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти асослари” мавзусидаги тарқатма материаллари (брошюра, буклет, ва флаерлар) намунасини тайёрлаш, нашрдан чиқариш ва аҳоли ўртасида тарқатилишини ташкиллаштириш учун 4,5 млн.сўм маблағлар сарфланди.

Ижтимоий нафақаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таьминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги ва 2017 йил 31 мартдаги “Корақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бериладиган бир марталик моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги” Қарори билан тасдиқланган Низоми асосида туманда 2020 йилнинг 1-чорагида бола парваришидаги оналардан 365 та ариза тушган бўлиб, 214 та оилага жами 725,7 млн.сўм ижтимоий нафақ пули тайинланиб тўланган ва қолган 151 та оиланинг аризаси белгиланган Низом меьёрларига тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинган.

Вояга етмаган фарзандлари бор оилалардан 248 та ариза кўриб чиқилган бўлиб, шундан 125 та оилага жами 182,3 млн.сўм ижтимоий нафақа тайинланиб тўланган ва қолган 122 та оиланинг аризаси белгиланган Низом меьёрларига тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинган.

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам пули бўйича 75 та оиланинг аризаси кўриб чиқилган бўлиб, шундан 37 та оилага жами 80.2,0 млн.сўм моддий ёрдам пули тайинланиб тўланган ва қолган 38 оиланинг аризаси белгиланган Низом меьёрларига тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинган.

Муҳтож оилаларга бериладиган бир марталик моддий ёрдам пули бўйича эса
139 та оиланинг аризаси кўриб чиқилган бўлиб, шундан 126 та оилага жами
71,1 млн.сўм бир марталик моддий ёрдам пули тайинланиб тўланган ва қолган
13 та оиланинг аризаси белгиланган Низом меьёрларига тўғри келмаганлиги сабабли рад қилинган.

Ижтимоий нафақаларнинг 2020 йил 1-чорак давомида меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тўғри тайинланиб тўланиши юзасидан ўтказилган текширишлар давомида 28 та маҳалла фуқаролар йиғиниларидан 7 тасида ўрганиш ўтказилиб, жами 10 та ҳолатда 12,1 млн.сўм ноқонуний тайинланиб тўлангани аниқланди. Шундан
9,3 млн.сўм маблағи маҳаллий бюджет ҳисобига қайтариб тўланиши таъминланди.

Туман молия бўлими мудири Ғ.Рўзметовнинг Янгибозор тумани туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чораги давомида бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Янгибозор туман молия бўлими мудири Ғ.Рўзметовнинг туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилда бажарилиши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Халметов), туман давлат солиқ инспекцияси (А.Уразбаев) ва туман молия бўлими (Ғ.Рўзметов) билан биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.
  3. Туман молия бўлими бошлиғи (Ғ.Рўзметов)га:

- бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда бюджет маблағларидан сақланиш асослари мавжуд бўлмаган ҳамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлигига ва тегишли туман бўлимларига мунтазам равишда таклиф киритиш;

- халқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин;

  1. Туман ҳокимлиги тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
  2. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Халметов ҳамда халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (А.Каримов) зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши

депутати, сессия раиси                                                                  Ж.Ўтамов

 


Июнь 11, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 650 марта