Янгибозор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер егалари кенгаши томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан

Тумандаги пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 2023 йил пахта ҳамда ғалла ҳосилидан қолган қарздорликлари иқтисодий судлар орқали фермер хўжаликларига ўтказиб берилиши таъминланди. Жумладан, “Атабаев Атабой Атабоевич”, “Мунисбек Наврўзбек”, “Бунёд”, “Собир Повон Кенжаев”, “Темур Аброр”, “Ботир Юлдуз”, “Қучқаровлар замини”, “Юлдуз”, “Мухаммад Шохжахон”, “Хурсанд Хурмат”, “Матназар”, “Истиқбол”, “Жўра Сарвар”, “Олим Ота-С”, “Дилдора Божмон”, “Қуронбой чўпон”, “Эрка Юсуп”, “Нил Амударё”, “Юлдош ота Хурсандбек”, “Матти бобо”, “Ортиқбой Нурбек”, “Замин оқ олтин”, “Эрка Юсуп”, “Дилшоджон Акбаржон”, “Ортиқбой Нурбек”, “Дилафрўз Диёрбек”, А Камоладдин А”, “Шерхон Анвар Зокир”, “Бошқирших раиси”, “Абдулла Хужаёз”, “Тажибой”, “Файзбек Озодбек Шохрузбек”, “Овадон”, “Шохжахон Шохруххон Пахлавонлар” фермер хўжаликларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди. “Дилшоджон Акбаржон”, “Шердор Бирдамлиги”, “Келажак Гулхани” фермер хўжаликларининг томчилатиб суғориш ускуналарини урнатиш бўйича пудрат ташкилоти билан келиб чиққан низолари Урганч туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, суд муҳокамаси якунида фермер хўжаликларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
“Достонбек” фермер хўжалигининг “Исломбек Дўсчанов Агрофирма” МЧЖдан шартнома бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризасига асосан Қўнғирот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиниб, фермер хўжалик фойдасига суд қарори чиқарилиши таъминланди.
Янгибозор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 9 та талабномаларга асосан 27 миллиард сўмлик пул маблағлари ундирилди.
Янгибозор тумани бўйича жорий йилнинг шу давригача кенгаш хуқуқшуноси томонидан 93 та 49 миллиард 400 миллион сўмлик турли хил йўналишдаги даъво аризалари киритилиб, фермер хўжаликларининг манфаатлари муносиб ва мунтазам равишда ҳимоя қилиниб борилмоқда.
Янгибозор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 82 марта