2025 йил 8 ойи якуни бўйича туман ҳудудида жиноятчилик аҳволи, олди олинадиган ва аниқланган жиноятлар ҳамда қидирувдаги шахсларни ушлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан
М А Ъ Л У М О Т
Ўтган давр мобайнида Янгибозор тумани Ички ишлар бўлими томонидан, туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилди.
2025 йилнинг 8 ойида туман ҳудудида барча соҳалар бўйича 66(43) та жиноятлар қайд қилинган бўлиб, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 55,3 фоизга ёки 23 тага ошиб кетишига йўл қўйилди.
Шунингдек, туман худудида жами 25 та кибер жиноят содир қилиниб ўтган йилга нисбатан 100 фойизга (1/25) кўпайди.
Маълумот учун: 25 та АТлари соҳасида содир қилинган ўғирлик жинояти (Паҳлавон Маҳмуд, Дўстлик,Олтинкўл, Гулистон, Чўболончи, Қиёт, Манғитлар, Навбаҳор, Янги ёп, Истиқлол, Минг Боғолон, Оча қалъа, Янгиобод, Ҳамид Олимжон маҳаллалари)да содир қилинган.
Жиноят турларидан қотиллик, номусга тегиш, талончилик, товламачилик, безорилик, ўзга мулкни нобуд қилиш ва транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятлар содир этилмади.
Жиноят турларидан:
–ўта оғир турдаги жиноятлар (4/3)та -25,0%га ёки бўлмаса
-1 та камайди;
Маълумот учун: 3 та гиёҳвандлик жиноятлари содир этилди.
–оғир турдаги жиноятлар 16 тага (9/25) ёки 177,8 фоизга ошди;
Маълумот учун: 21 та ўғирлик, 1 та қалбаки пул ёки акциз маркаларни тайёрлаш, 1та оғир тан-жарохати етказиш ва 2та қиморхона ташкил қилиш жиноятлари содир қилинди.
олдини олиши мумкин бўлган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 1 тага (20-23)тага ёки бўлмаса -13,0 фоизга камайган бўлишига қарамасдан
-оғир тан жарохати етказиш 100 фоизга (0-1) ёки 1 тага
-фирибгарлик 100 фоизга (1-2) ёки 1 тага
-Ўғирлик 33,3 фоизга (3-4) ёки 1 тага.
Жами йўл траспорт ходисаси 100,0 фоизга (5-10) ёки 5 тага.
Шундан:
-Ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТҲ 66,7 фоизга
(3-5) ёки 2 тага ошган.
Олдини олиш мумкин бўлган 15 та жиноятлардан,-
-2 та фирибгарлик (168м);
(Холқобод ва Х.Олимжон) маҳалласида
-4 та ўғирлик (169м 2,3қ);
(Чўболончи, Холқабод ва Қиёт, П.Махмуд) маҳалласида
-5 та ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТХ (266м 1қ);
(Янги ёп, Янгиобод, Манғитлар, Дўстлик, Минг Боғолон) маҳалласида
-1 та ўлим билан боғлиқ ЙТХ (266м 2қ);
(Янгиобод) маҳалласида
-1 та қасддан оғир тан-жарохати етказиш (104м 2қ);
(Янгиёп) маҳалласида
-1 та алимент (122м 1қ);
(Наврўз) маҳалласида
-1 та бошқа турдаги жиноятлар ҳисобланади;
(Холқобод) маҳалласида содир қилинган.
Ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар (21-20) ёки ўтган йилнинг 8 ойига нисбатан 5,0 фоизга ёки бўлмаса 1 та кўп аниқланган.
Ташаббус билан аниқланадиган 19 та жиноятлардан,-
8 та (гиёҳвандлик), 1 та (қўшмачилик қилиш ёки фохишахона сақлаш), 1 та (хужжатларни сохталаштириш),1 та (моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 2 та (қиморхона ташкил этиш), 1 та (ноқонуний қурол сақлаш), 1 та (қалбаки аксиз маркалар тайёрлаш) 2 та (электр ва газ ўғирлаш) ва 2 та (ўзлаштириш ёки талон тарож қилиш) билан боғлиқ жиноятларни ташкил қилган.
Аниқланиши лозим бўлган жиноятлардан,-
- одам савдоси 100 фоизга (0-1);
- фоҳишахона ташкил қилиш 50 фоизга (2-1) камайган;
- товламачилик, порахўрлик, бангихона ташкил қилиш ва маъмурий назорат қоидаларини бузиш жиноятлари аниқланмаган.
Жиноятларни фош қилиш:
Жиноят қидирув йўналиши бўйича 2 та жиноят фош этилмаганлиги сабабли, харакатдан тўхтатилган. Жумладан -
- 1 таси ўғирлик (Қиёт маҳалласида);
- 1 таси ўзбошимчалик (П.Махмуд маҳалласида) жиноятларини ташкил қилди.
Жиноятларни фош этилиши ўтган йилнинг 8 ойига нисбатан
20 фоизга (100%-80%) ёмонлашди.
Қидирув йўналиши бўйича:
- 17 (15) нафар қидирувдаги жиноятчилардан 8 (9) нафари ушланиб, 9 (6) нафар шахслар ушланмасдан қолган. Қидирувдагиларни ушлаш 47,1 фоизни (60%) ташкил қилди.
Қолдиқдаги 9 нафар шахслардан 7 нафари (77%) махсус қидирувдаги шахслар бўлишига қарамасдан, ўтган давр мабойнида 1 та ДЭО қидирувдаги жиноятчи ушланди.
Маълумот учун: қолдиқ йил бошига нисбатан 1 тага (8-9) ошган.
Шахслар жиноятчилиги,-
2025 йил 8 ой давомида маст холатдаги шахслар, муқаддам судланганлар, ишсизлар ва жамоат жойларида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган бўлса:
- Аёллар томонидан жиноятлар эса (1-1) содир этилиб, тенг ҳолатда сақланган;
-Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар -33,3 фоизга
(6-4) ёки -2 тага камайди.
- Вояга етмаганлар томонидан жиноятлар эса 1 (0-1)тага ёки бўлмаса 100% ошиб кетган ;
- Гурухлар томонидан содир қилинган жиноятлар эса
(2-2) тенг ҳолатда сақланган;
Маҳалла жиноятчилиги;
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида тумандаги барча (29та) маҳаллаларда вазият таҳлил қилиниб, уларнинг
1 таси (3,4 фоиз) “Қизил”, 4 таси (13,8 фоиз) “сариқ” ва 24 таси (82,8 фоиз) “яшил” тоифага киритилган.
“Қизил” тоифага; - “Янгиёп” маҳалласи киритилган бўлиб,
“Янгиёп” маҳалласида- 1 та (гиёҳвандлик), 1 та (ўғирлик), 1 та (йўл траспорт ходичаси ), 1 та (қалбаки аксиз маркалар тайёрлаш) 1 та (ноқонуний валюта айрбошлаш) ва 1 та (оғир тан жарохати етказиш )жиноятлари содир қилинган
“Сариқ” тоифага; -“Холқобод”, “Чўболончи”, “Янгиёп” ва “Қиёт” маҳалласи киритилган бўлиб:
“Холқобод” маҳалласида-1та фирибгарлик (168-м 2-қ), 1та қорамол-ўғирликги (169-м 2-қ) ва 1та ўзбошимчалик (229-м 1-қ) жиноятлари содир этилган.
“Чўболончи” маҳалласида-1та қиморхона ташкил этиш (278-м 1-қ), ва 3та пластик- ўғирликги (169-м 3-қ) жиноятлари содир этилган.
“Янгиёп” маҳалласида- 1та оғир тан-жарохати етказиш (104-модда 2-қ), 1та ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТХ (266-м 1-қ), 1та гиёхвандлик(273-м 5-қ), 1та қалбаки акциз маркалар тайёрлаш, 1та ноқонуний валюта (177-м 2-қ) ва 1 та пластик- ўғирлик (169-модда 3-қ) жиноятлари содир этилган.
“Қиёт” маҳалласида-1та хонадон-ўғирлиги (169-м 2-қ), ва 1та пластик- ўғирликги (169-м 3-қ) жиноятлари содир этилган.
Бугунги кунда ўғирлик жиноятларини олдини олиш мақсадида, бу жиноятларни содир этган шахслар, содир этиш усуллари бўйича хонадонбой профилактик тадбирлари бўйича профилактика инспекторлари томонидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқароларни огоҳликка чақириш чоралари кўрилмоқда.
Янгибозор тумани ИИБ
Ташкилий бўлинма
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 91 марта
