“SALAY SOBUR” хусусий корхонасига Янгибозор тумани “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан “Фитнес клуб, спорт дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари” объекти қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида

2021-yil  “15” март           №503                       Yangibozor tumani

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  
18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарорига асосан, “SALAY SOBUR” хусусий корхонасига Янгибозор тумани  “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан “Фитнес клуб, спорт дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари” объекти қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисида

                                                                                               

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Янгибозор туманида фаолият кўрсатиб келаётган “SALAY SOBUR” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Салаевнинг туман ҳокими номига  Янгибозор тумани “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан “Фитнес клуб, спорт дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари” объекти қурилиши учун ер майдони ажратиб беришини сўраб ёзган ёзишмасини, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг, туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг, Янгибозор тумани СЭО ва ЖСХ бўлимининг ижобий хулосаларига ҳамда туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,10,25-моддаларига асосланиб,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

  1. “SALAY SOBUR” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Салаевнинг туман ҳокими номига ёзган ёзишмаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
    18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарори, туман ҳокимлиги билан ___.____.2021 йилдаги ______-сонли келишув шартномаси, туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномаси ва бошқа тўпланган ҳужжатлар маълумот учун қабул қилинсин.
  2. “SALAY SOBUR” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Салаевга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарорига асосан, “Ҳалқобод” маҳалласи ҳудудида тасдиқланган намунавий лойиҳа асосида маҳалланинг маъмурий биносини қуриб бериш эвазига “Фитнес клуб, спорт дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари” объекти қурилиши учун “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан 0,46 гектар (4600,0 кв.м) ер майдони ажратилсин.
  3. Буюртмачи “SALAY SOBUR” хусусий корхонасига:

-  Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлатиш учун мурожаат этиш;

-  Тегишли тартибда қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлатиш ва тасдиқлатиш;

-  Ер участкасига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсларга бегоналаштирмаслик, ер участкасида қурилиб фойдаланишга қабул қилинган объект фаолият турини ўзгартирмаслик;

 - “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер майдонини
2 (икки) йил муддат ичида ўзлаштирилмаса ушбу қарор бекор қилиниши қайд қилинсин.

  1. Туман қурилиш бўлими (О.Давлетов) га ушбу қарорга асосан белгиланган тартибда ажратилган ер майдонини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма-қоидалари асосида назорат қилиш топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Р.Рахимов)га ушбу ажратилган ер майдонини ҳисобга олиш ва ер кадастр китобига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси (Ў.Аширов)га белгиланган тартибда солиққа тортиш вазифалари топширилсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б. Н.Мадаминов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Янгибозор тумани ҳокими                                                           Ў.Курбанов

 


Март 15, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 544 марта