“ҲОКИМ БИЛАН БИР КУН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА...

“Ҳоким билан бир кун” лойиҳаси доирасида жойларда ёшлар билан учрашувлар ташкил қилинди. Биринчи манзил Қаландардўрман қишлоғидаги 6-сон мактаб бўлди. Мактабда ўқувчилар 5 та ташаббус бўйича тадбирлар намойиш қилишди. Шунингдек туман ҳокими Ў.Машарипов тўгараклар фаолияти билан танишди.

“Шахмат-шашка”, “Пазанда”, “Ёш ижодкорлар”, “Моҳир қўллар” тўгарак аъзолари билан иш устида мулоқотда бўлди. Шундан кейин мактабда маҳалладаги ушмаган ёшлар, мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот бўлди. Мулоқотда ёшлар ўзларининг муаммолари ва таклифларини билдирдилар. Фаолларга туман ҳокими томонидан бадиий адабиётлар совға қилинди.

Шундан кейин Оёқдўрман қишлоғидаги 29-сонли мактабда тадбирлар давом қилди. Мазкур мактабда спортнинг волейбол тури бўйича ўқувчилар кўплаб муваффақиятларга эришган. Ва улар орасида вилоят терма жамоаси аъзолари ҳам бор. Ўқувчилар ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви давомида қизлар ва ўғил болалар туман терма жамоаси учун махсус спорт формаси ташкил қилиб беришда амалий ёрдам сўрашган эди. Мазкур лойиҳа давомида туман ҳокими спротчи ёшларга спорт формасини ва инвентарларини тақдим қилди. Жамоаларнинг  ўйинларини томоша қиларкан, уларга янада кўпроқ ўз устида ишлашларини, мақсад сари янада олға қадам ташлашлари лозимлигини такъкидлади.

Кейинги манзил Бошқирших қишлоғида жойлашган маданият маркази бўлди. Марказда ҳоким профилактик ҳисобда турган вояга етмаган, тарбияси оғир, назоратда турган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Уларнинг муаммоларини, таклифларини тинглади. Билдирилган масалалар назоратга олинди. Туман ҳокими марказда ажрашиш ёқасига келиб қолган ва айни ўрганишлар давомида яраштиришга эришилган ёш оилалар билан бевосита суҳбатда бўлди. Шунингдек марказда маданий тадбир ўтказилиб, тадбирга туман ИИБ пробация бўлими рўйҳатида турган 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ҳам жалб қилинди.

Шундан кейин Ў.Машарипов тумандаги “Баркамол авлод” марказида бўлди. “Ментал арифметика”, “Робототехника” тўгараклари фаолияти билан танишди. Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ёшлар билан учрашди. Кун давомида ўқувчи ёшлар билан ўтказилган мулоқотлар, беш ташаббус доирасида ўтказилган тадбирлар, давра суҳбатлари ёшларда улкан таассуротлар қолдирди.

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ

  


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Январь 22, 2020 - Автор: Umida Nurmetova