“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ – ЖОЙЛАРДАГИ МУАММОЛАРНИ ТЕЗКОР ВА САМАРАЛИ ҲАЛ ЭТИШ ИМКОНИНИ БЕРМОҚДА

Туман ҳокимлиги, халқ қабулхонаси, солиқ инспекцияси томонидан айнан маҳаллабай ишлаш тизими бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, туман марказидан 30 км узоқликда жойлашган Катли маҳалласида яшовчи Қодир ота Собиров хонадони ўрганилди. Қдир ота 1943 йилда туғилган. У ўзининг айтишича тахминан 2004 йилларда жазо муддатини ўтаб қайтиб келган. Шундан кейин оила қуриб, 2006 йилда фарзандли бўлган. Бундан икки йил олдин турмуш ўғртоғи вафот қилган Қодир ота ўғли билан ёлғиз ўзи қолади. Маҳалладаги Азамат-Зоҳид фермер хўжалиги шийпон уйида яшаб келаётган ота-ўғил туман ҳокимлиги ҳомийлиги остида туман марказидаги барча шароитларга эга бўлган кўп қаватли уйларнинг бирига кўчириб ўтказилди.

Қодир отани тиббий кўрикдан ўтказиш, ўғли Боғибек Собировни туман марказидаги мактабга жойлаштириш бўйича туман ҳокими томонидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.  

Бугун маҳаллабай ишлаш тизими жойлардаги муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш имконини бермоқда.

Туманимизда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 


Апрель 06, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 663 марта