Очиқ мулоқот ўтказилди

 

Унда халқ таълими тизими масъуллари, жамоатчилик фаоллари иштирок қилди. Очиқ мулоқотда Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлими бошлиғи Г.Абдиримова сўзга чиқиб, туманда бу борада амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларга тўхталди.

 

Туманда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари, касб-ҳунар эгаллашлари ва ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бундан беш йил олдин тумандаги мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсатгичи 7,7 фоизни ташкил қилган бўлса 2023 йил битирувчиларимизнинг 61,5 фоизи талабаликка қабул қилингани қайд этлид.

мактабдан ташқари таълим соҳасида ҳам жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бўлимга қарашли Баркамол авлод болалар мактабида 7 та йўналишда 28 та тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Бугунги кунда мазкур тўгаракларга 1040 нафар ўқувчилар жалб қилинган. Бу кўрсатгич умумий ўқувчилар сонининг 6,7 фоизини ташкил қилади. Тўгарак аъзолари вилоят ва республика миқёсидаги турли хил кўрик танловлар ва мусобақаларда юқори ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Хусусан Бадиий гимнастика тўгараги аъзолари 2023 йилнинг ўзида 6 марта республикада фахрли ўринларни қўлга киритган. Бундан ташқари 7 нафар тўгарак аъзоси турли йўналишлардаги мусобақа ва танловларнинг республика босқичида совриндор бўлди.

         Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳам таълим-тарбия сифати ва қамров даражасини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда мактабгача таълимга қамров даражаси 85,5 % ни ташкил қилади, йил якунига қадар ушбу кўрсатгични 88 % га етказиш режалаштирилган.                          

 

 

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Март 27, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 152 марта